Қарши шаҳрида 17 ёшли қиз ўзини 16 қаватли уй томидан ташлаб ҳалок бўлди. Ҳодисани кўрган фуқаролар уни тўхтатишга ҳаракат қилган, бироқ қиз уларга қулоқ солмаган.
Декабрда Қўқон давлат педагогика институтининг 20 ёшли талабаси ўзини 3-қаватдан ташлаб оғир жароҳат олган. Бироқ қиз тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан 5 январь куни вафот этган. Прокуратура ҳолат шахсий муаммолар сабабли содир бўлганини аниқлаган ва жиноят иши очиш рад этилган.
Самарқанд шаҳрида 8-синфда ўқувчи қиз ўзини 8-қават йўлак деразасидан ташлаб ҳалок бўлди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида судга оид тиббий экспертиза ва масъул идораларга хизмат текшируви тайинланди.
Якшанба куни Китоб туманида 26 ёшли эркак руҳиятидаги ўзгаришлар оқибатида хотини ва туғилганига эндигина 2 ой бўлган қизини пичоқ билан қасддан ўлдирди. У воқеа ортидан ўзини осиб, жонига қасд қилган. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.
Суд мунтазам зўравонлик орқали хотинини ўз жонига қасд қилиш даражасига етказган эркакка ҳукм ўқиди. Аёл март ойида Бекобод шаҳридаги турар жой биносининг бешинчи қаватидан сакраганди.
Асака туманида 28 ёшли аёл ўзини сувга ташлаб, вафот этди. У ўлимидан олдин онлайн ўйинларда «11 млн сўм қарзга киргани ва охирги чора ўлим» эканини айтиб, овозли хабар қолдирган.
Тошкент вилоятида ўзини 16 қаватли бино томидан ташлаб, ҳалок бўлган 19 ёшли қиз иши бўйича терговга қадар текширув ишлари бошланди. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланди.
Тошкент вилояти Олмалиқ туманида қиз 16 қаватли бино томидан сакраб, ҳалок бўлди. Қиз уни қутқармоқчи бўлган ИИБ ва ФВБ ходимлари билан суҳбатлашганига қарамасдан, ўз жонига қасд қилган.
Бекобод шаҳрида «Ўзметкомбинат»нинг 53 ёшли ишчиси омборхонада ўзини осиб, жонига қасд қилди. Ҳолат юзасидан Давлат меҳнат назорат инспекциясига меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши ҳолатини ўрганиш талабномаси юборилди. Марҳум психиатр ва нарколог рўйхатида турмаслиги билдирилди.
Тойлоқ туманидаги «Дарғом» каналидан 4 ёшли қиз ва 1 ёшли боланинг жасади топилди. Бир кун аввал фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, 24 ёшли келини ўғли ва қизи билан уйдан номаълум томонга чиқиб кетганини маълум қилган. Ҳозирда аёлни излаб топиш чоралари кўрилмоқда.
Бекобод туманида эри билан жанжал вақтида 5-қаватдан ўзини ташлаб вафот этган аёлнинг эри ушланди. Аввалроқ унинг қўшнилари аёл пастга тушиб кетиши олдидан «яшашни истамайман, калтакларингдан тўйиб кетдим», дея бақирганини эшитганди.
Тошкент вилояти Бекобод туманида 28 ёшли аёл 5-қаватдан қулаб вафот этганди. У эри томонидан мунтазам зўравонликка учрагани айтилган. Бош прокуратура ҳолат юзасидан ЖКнинг «ҳомиладор аёлни ўзини ўзи ўлдиришга ундаш» қисми билан жиноят иши очилганини маълум қилди.
Бекобод туманида 28 ёшли аёл ўзини 5-қаватдан ташлаб вафот этди. Марҳума эри томонидан мунтазам равишда зўравонликка учраб келгани айтилмоқда. Унга уч марта ҳимоя ордери берилган. Қўшнилар аёл пастга тушиб кетиши олдидан «яшашни истамайман, калтакларингдан тўйиб кетдим», дея бақирганини эшитган.
Мирзо Улуғбек туманидаги 248-мактабда 31 ёшли эркак дарахтга ўзини осиб, жонига қасд қилди. Бош прокуратурага кўра, марҳум руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган, муқаддам бир неча маротаба ўз жонига суиқасд қилишга уринган.
Одам ўлдириш билан боғлиқ жинояти учун Навоий шаҳридаги колонияда сақланган 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилди. Омбудсман матбуот хизмати у руҳиятида ўзгариши бор маҳкумлар рўйхатида тургани, «ноодатий хатти-ҳаракатлари» сабабли ўлимидан бир кун аввал алоҳида сақлана бошлаганини билдирди.
Тошкент метросининг «Қўйлиқ» бекатида эркак ўзини ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ташлади. Оқибатда у воқеа жойида ҳалок бўлди.
Юнусобод туманида 32 ёшли эркак кўп қаватли уйнинг 15-қаватидан сакраб, жонига қасд қилди. Воқеадан икки кун олдин у хотинига «осмонда учгиси келаётгани»ни айтган. Бош прокуратура эркак 2020 йилдан буён руҳий асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда туришини билдирди.
Фарғона вилоятида вафот этган 20 ёшли келиннинг яқинлари унинг тўйдан бир ой ўтиб ўз жонига қасд қилганига ишонмаяпти. Холасининг айтишича, қиз эри уни калтаклаётганидан шикоят қилган.
Ўзбекистон туманида турмуш қурганига ҳали бир ой ҳам бўлмаган 20 ёшли келинчак ўзини осиб ўлдиргани айтилмоқда. Марҳуманинг яқинларига кўра, келинчак турмуш ўртоғи калтаклаётганини айтиб, оила аъзоларидан уни олиб кетишларини сўраган. Келиннинг қариндошлари ўлим сабабига шубҳа билдирмоқда.
15 июль куни Олтинкўл туманида 21 ёшли аёл яшаш хонадонида ўзини осиб, вафот этгани айтилмоқда. Унинг отаси «Газета.uz»га ўлим сабабларидан шубҳаланаётгани ва қизининг мурдасида тан жароҳатлари бўлганини маълум қилди. «Фарзандимнинг ўзини заҳарлаши ва жароҳат етказишига умуман ишонмайман», — деди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг